E-Book Overview
Тошкент-2007, 37б.
Ушбу методик-библиографик қўлланмада Мавлоно Жалолиддин Румий ҳаёти ва ижоди, устоз ва шогирдлари, тасаввуфий-ирфоний қарашлари, шунингдек қарийб 600 йил аввал яратилган Румий асарларини англаш, ундан баҳра олиш, минг йиллар давомида тўпланиб келган Шарқ фалсафаси ва ҳикмати, исломий ҳақиқатларни омухта этган, тасаввуф ва фалсафани қўшиб, инсон руҳи диалектикасини очган улуғ мутафаккир ҳақидаги маълумотлар ва уларни тарғиб қилишда ахборот-кутубхона, ахборот-ресурс марказларида ўтказиш мумкин бўлган тадбирлар туркуми ҳамда адабиётлар рўйхати берилган. Қўлланмадан кутубхоначи ходимлар ва кенг китобхонлар оммаси фойдаланишлари мумкин
E-Book Content
АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ МАВЛОНО ЖАЛОЛИДДИН РУМИЙ 0 АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ МАВЛОНО ЖАЛОЛИДДИН РУМИЙ Жалолиддин Румий таваллудининг 800 йиллиги муносабати билан Методик-библиографик қўлланма Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти Тошкент – 2007 1 78.342 М 13 Илмий-методика бўлими томонидан тайёрланди Тузувчи Муҳаррир Масъул муҳаррир Матн терувчи У.Тешабоева Ҳ.Маматраимова О.Қиличбоев З.Жалилова Мавлоно Жалолиддин Румий: Таваллудининг 800 йиллиги муносабати билан: Метод.-библиогр. қўлл. /Алишер Навоий ном. Ўзбекистон Миллий к-наси; Тузувчи У. Тешабоева; Муҳаррир Ҳ.Маматраимова; Масъул муҳаррир О.Қиличбоев.-Т.: Алишер Навоий ном. Ўзбекистон Миллий к-наси нашриёти, 2007.-36 б. КБК 78.342+83.3 (5 ) Ушбу методик-библиографик қўлланмада Мавлоно Жалолиддин Румий ҳаёти ва ижоди, устоз ва шогирдлари, тасаввуфий-ирфоний қарашлари, шунингдек қарийб 600 йил аввал яратилган Румий асарларини англаш, ундан баҳра олиш, минг йиллар давомида тўпланиб келган Шарқ фалсафаси ва ҳикмати, исломий ҳақиқатларни омухта этган, тасаввуф ва фалсафани қўшиб, инсон руҳи диалектикасини очган улуғ мутафаккир ҳақидаги маълумотлар ва уларни тарғиб қилишда ахбороткутубхона, ахборот-ресурс марказларида ўтказиш мумкин бўлган тадбирлар туркуми ҳамда адабиётлар рўйхати берилган. Қўлланмадан кутубхоначи ходимлар ва кенг китобхонлар оммаси фойдаланишлари мумкин. © Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти, 2007 й. 2 СЎЗ БОШИ Ул Фаритдундир маъно дунёсига, “Маснавий”- бурҳондир асли зотига. Мен не дей олижаноб васфида, бас, Бор китоби, лек пайғамбар эмас. Абдураҳмон Жомий Жалолиддин Румий ёки Мавлоно Румий номи билан машҳур бўлган зот дунёнинг донишмандларидан бири, беназир шоир ва бетакрор бир мутафаккир, валий инсондир. Уни гоҳ Кант, гоҳ Спиноза, гоҳ Ҳегел каби файласуфлар билан қиёслайдилар. Аммо Мавлоно Румий ҳеч кимга ўхшамайди, у муаззам Шарқ тафаккурининг мўъжизали бир ҳайкалидирким, унда тасаввуф тараққиёти ҳам, илму ҳикмат ва фалсафа ҳам, шеърият ва маънавият ҳам бирлашиб, олий кўринишда намоён бўлади. Унинг олти дафтардан иборат “Маснавий маънавий” номли асарини “форс тилидаги Қуръон” деб тавсиқ этадилар. Жалолиддин Румий ўзидан кейинги Шарқ шеърияти, фикрий ва маънавий тараққиётига улкан таъсир ўтказган ижодкордир. Алишер Навоий уни илоҳий ишқ куйчиси, буюкликнинг кўз илғамас чўққиси деб шарафлайди. Жалолиддин Румийнинг ҳаётий фаолиятидан, ижодий ибратидан, “олам ва башариятнинг бирлиги”, борлиқнинг рангбаранглигию одамларнинг хилма-хиллиги ҳақидаги асарларидан шуларни туймоқ ва уқмоқ мумкинки, Мавлоно бир умр ўзи билан, нафс ва таъма билан жанг қилган – комилликка эришмоқ, эътиқодда собит турмоқ, холиққа ҳақ йўл билан етишмоқ учун интилди, инсонларни шу эзгу мақсадга чорлади. Дўстликни олий мансаб, эътиқод, Яратганнинг дийдорига ноил бўлмоқ воситаси даражасига кўтарди ва улуғлади. Эллик бир минг мисрадан зиёд асари жамланган “Маснавий маънавий”, қирқ тўрт минг етти юз ғазалдан ташкил топган “Девони кабир”, яна тўрт минг мисрадан ортиқ фалсафий тўртликлари, рубоийлари жаҳон